Германия ва Марокаш қочқин мақомини олмаган марокашликларни ГФРдан чиқариш жараёнини тезлаштириш тўғрисада битим имзолади, деб хабар қилади Deutsche Welle.

Бу ҳақида матбуот анжуманида Германия ИИБ раҳбари Томас де Мезьер ва унинг ҳамкасби Мохамед Ҳассад эълон қилди.

«Аминмизки, биринчи навбатда Германияга 2015 йилда кириб келган Марокаш фуқароларини сургун қилишга эътибор қаратиш зарур», — дейишди улар матбуот анжуманида.

Қайд этилишича, мазкур жараён бошпанага эга бўлиш учун ўз паспортини суриялик қочқинларнинг сохта ҳужжатларига алмаштирган марокашликларга ҳам тегишли бўлади.

Аввалроқ, бундестаг қочқинларга саралаб бошпана бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган эди.

Навбатдаги қонунлар мажмуи бошпаналарни тезроқ етказиб бериш, шунингдек, бунга лойиқ бўлмаган инсонларни чиқариб ташлаш жараёнларини ўрганиб чиқмоқда. Қонун баъзи бир тоифадаги қочқинларга бошпана бериш имконини ҳам чеклаб қўйди.