«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду машғулот вақтида ўз жамоадошларидан кечирим сўради.

Мадридликларнинг душанба кунги машғулоти Роналдунинг жамоадошларидан узр сўраши орқали бошланган.

Goal.com нашри маълумотига кўра, 30-ёшли бу футболчи ўз гапларини матбуот орқали нотўғри талқин қилишганини айтган ва ўзи жамоадошларини камситиш ниятида бўлмаганини таъкидлаган.

Ўз навбатида мадридлик футболчилар матбуотдаги гапларга эътибор беришмаганини ва Роналдудан хафа бўлишмаганини билдиришган.

Криштиану Роналду: Агар бутун жамоа менинг даражамда ўйнаганда, "Реал" биринчи ўринда кетаётган бўларди