Microsoft корпорацияси Apple компьютерлари танқид қилинган Windows 10 операцион тизимининг бир нечта реклама роликларини чиқарди.

Роликлар муаллифлари сенсорли экранларнинг қулайлиги ва Microsoft’нинг Cortana овозли ёрдамчисининг Apple’нинг Siri’сидан афзаллигига урғу беришган.

Видеороликлар қаҳрамонлари бўлиб ҳашаротлар билан қизиқувчи икки нафар қиз чиққан. Реклама давомида улар тақдимот яратишади ва ҳужжатлар билан ишлашади. Эътиборлиси, қизлардан бири Mac’да бундай функциялар йўқлигидан шикоят қилади.

Apple 2010 йилда iMac учун тачскринлардан фойдаланишга патент аризаси топширган, бироқ ҳозирча бундай маҳсулотларни очиқчасига эълон қилмаган.