2016 йилнинг 18—27 февраль кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида ишчи гуруҳлар учрашуви ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Тадбирлар Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси демаркациясига оид якуний ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган эди.

Музокаралар дўстона қўшничилик руҳида ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олган ҳолда бўлиб ўтди.