Ўзбекистонда телевизорлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси оширилади

Ўзбекистон 01 Март 2016 4954

Ўзбекистонда кейинги йилда замонавий суюқ кристалли телевизорлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Sputnik нашри мухбирига Иқтисодиёт вазирлигидаги манба.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳар йили 150 мингтага яқин телевизор ишлаб чиқарилади. Маҳаллий бозор Roison, Artel, "Фотон" ва Zenith Electronics компаниялари томонидан эгалланган.

Ўзбекистонлик тезевизор ишлаб чиқарувчилар 2020 йилгача замонавий телевизорларни ишлаб чиқариш ҳажмини 4,4 баробарга, яъни 670 мингтагача етказишни олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Бу техника нафақат Ўзбекистонда сотилади, балки бундай техника ишлаб чиқариш мавжуд бўлмаган Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга экспорт қилинади. Энг асосийси, ҳар доим ҳам сифатли, бироқ арзон техника етказиб берувчи хитойлик ишлаб чиқарувчилар билан рақобатга дош бера олиш лозим.

Шунинг учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш бўйича ишларни фаоллаштиришмоқчи, чунки бундай лойиҳалардан асосий мақсад – маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар импорт қилинадиганлардан арзонроқ бўлади. Бундан ташқари, бу ички талабни қондириш муаммосини ҳал қилишга ва ҳар доим ҳам сифатли бўлавермайдиган хорижий маҳсулотларни маҳаллий маҳсулотлар билан қоплашга имкон беради.

Бу йўналишдаги ишлар бошлаб юборилган. Мисол учун, 2014 йилда суюқ кристалли телевизорлар ишлаб чиқариш маҳаллийлаштириш даражаси 35 фоиздан ортиқ бўлмаган йирик блокли йиғиш негизида амалга оширилган бўлса, 2015 йилда эса интеграл босма платалар, корпус ва бутловчи деталлар, симлар, дистанцион бошқариш пультлари ва бошқа деталларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳисобига маҳаллийлаштириш даражаси 40 фоизга етказилди. 2017 йилда бу кўрсаткич 50 фоиздан кўпроқни ташкил қилади.

Бу жараёнда Samsung бренди остида телевизорлар ишлаб чиқарувчи Zenith Electronics компанияси ўзини фаол намоён қилмоқда. Компания Жанубий Кореядан электрон платалар ишлаб чиқарувчи роботлаштирилган линия ва электрон маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қўшимча ускуналар харид қилган. Жорий йилда компания ишлаб чиқаришни янада модернизациялаш учун 1 млн доллар инвестиция қилмоқчи.

"Фотон" компанияси эса 42 дюймли телевизорларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бунда компанияга хитойлик инвесторлар ҳамкорлик қилиши тахмин қилинмоқда.

Roison компанияси жорий йилнинг охирида Жиззахдаги электр маиший техника заводини кенгайтиришнинг 2-босқичини якунламоқчи. Бу телевизорлар ишлаб чиқариш ҳажмини 200 мингтагача ошириш имконини беради. Лойиҳанинг умумий қиймати 26 млн долларни ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар