Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шукроналик куни муносабати билан ҳамкасблар ва дўстлар бир-бирларини ўртадаги барча гиналарни унутишга чақирди ва кечиримли бўлишни тавсия қилди. Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Унинг айтишича, 1 март куни эрталаб у ўзининг барча ҳамкасбларидан ўтмишдаги хафагарчиликлар учун узр сўраган.

"Агар иш жараёнида ўзингиз билмаган ҳолда кимнидир хафа қилиб қўйган бўлсангиз, келинг, бугун узр сўранг ва муносабатларни янгидан бошланг", дейди Назарбоев.

Қозоғистонда бундан буён 1 март куни Шукроналик куни сифатида ўтказилиши жорий қилинган.