Россиядаги марказий телеканаллар бўлмиш "Первый", "Россия-1", НТВ ва РЕН ТВ 29 февраль куни ваҳшиёна қотилликка қўл урган энага ҳақида хабар тарқатмаслик ва сукут сақланни маъқул кўришди. Бу ҳақда РБК нашри хабар ёзган. Шунингдек, Москвадаги ТВЦ телеканали ҳам асли ўзбекистонлик бу энаганинг жинояти ҳақида хабар бермаган.

Телеканалда шу куни асосий мавзулар Воркутдаги шахтадаги фожиа, Европада қочқинларнинг полиция билан тўқнашувлари ҳамда Леонардо ди Каприонинг "Оскар" олиши бўлди.

Телеканал ходимларининг РБК нашрига маълум қилишича, телеканалларга боланинг ўлдирилиши ҳақидаги лавҳаларни бермаслик ҳақида тавсия келган.

"РБК суҳбатдошларининг тушунтиришларидан шу нарса аён бўладики, ҳукумат вакиллари мазкур жиноят сабаб миллий масалага эътибор қаратилишидан хавотир олган", — дейилади хабарда.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса ҳукумат телеканалларга бу борада кўрсатма бергани ҳақидаги хабарни инкор қилди.

"Йўқ, бундай эмас. Каналларнинг ўзи бу жирканчликни кўрсатмади. Лекин биз уларни қўллаб-қувватлаймиз", дейди у.

"Первый", "Россия-1", НТВ ва РЕН ТВ телеканалларининг расмий вакиллари эса бу ҳақдаги хабарлар нега эфирга кетмагани хусусида маълумот беришмаган.

Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни Москва шимоли-ғарбидаги ёнғин юз берган хонадонда бошсиз қизнинг танаси топилди. Орадан бир неча соат ўтиб, "Октябрьское поле" метро бекатида шу қизнинг энагаси, ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова ҳибсга олинди. Бу вақтда у қўлидаги пакетга қизчанинг бошини солган ҳолатда бўлган ва ўзини қўлга олмоқчи бўлишганида "портлатиб юбориш" билан таҳдид қилган. Кейинроқ, у қўлга олинган ва аёл айбига иқрор бўлиб, кўрсатма берган.

Манба: Москвада 4 ёшли болани ўлдирган энага гиёҳванд модда таъсирида бўлган

Москвадаги қотил-энага терговда ўз жинояти сабабини айтди

Москвада 4 ёшли гўдак қотиллигида гумон қилинган энага ўз айбига иқрор бўлди

Москвадаги ўзбек диаспораси қотил энаганинг жиноятини миллати билан боғламасликни илтимос қилди

Москва мусулмонлари энага томонидан амалга оширилган ваҳший қотилликни ислом билан боғламасликни сўради