Россиянинг Ставрополь ўлкасида Су-25 самолёти ўқув-машғулот парвози вақтида фалокатга учради.

Россия мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати ва ахбороти бошқармасида маълум қилинишича, фалокат 29 февралда Москва вақти билан соат 19:23 да Буденновск аэродроми яқинида содир бўлган.

"Парвоз жанговар тўпламсиз амалга оширилган. Самолёт кимсасиз жойга қулаган, вайроналар йўқ. Учувчи ҳалок бўлди", днйилмоқда хабарда.

Самолётнинг қулашини тергов қилиш учун махсус комиссия тузилди, унинг таркибига Россия Қуролли кучлари авиацияси хавфсизлик хизмати мутахассислари кирди.