Сурияда 33 нафар журналист отишма остида қолди

Жаҳон 01 Март 2016 4807

Сурияда турли давлатлардан 33 нафар журналист артиллерия отишмаси остида қолди, деб хабар бермоқда РСН нашри.

Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.

Унинг айтишича, журналистлар орасида Россия, Болгария, Греция, Германия, АҚШ, Хитой ва Канада давлатлари мухбирлари бўлган.

Кўнгилсиз воқеа журналистлар ярашув ҳақида келишувни имзолаган ва тинч аҳоли қайтаётган аҳоли пунктларига ташриф буюришганда содир бўлган.

Аввалроқ хорижий журналистлар жабрланган Латақиядаги артиллерия отишмаси Туркия ҳудудидан олиб борилгани маълум қилинганди. Конашенковнинг айтишича, умумий ҳисобда 8 та снаярд отилган, улар журналистлардан 150 метрдан 400 метргача узоқликда тушган.

Сурия армияси зобити томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра, отишмани "Жибҳад ан-Нусра" жангарилари олиб борган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар