Тожикистон аҳолиси олдиндаги ёз фасли учун озиқ-овқат ва сув захираларини жамғариши керак бўлади. Мамлакат президенти Эмомали Раҳмон ҳукумат аъзолари билан йиғилишда қишда қор кам ёққани туфайли ёзда қурғоқчилик рўй бериши хавфи мавжудлигидан огоҳлантирган.

Қишда кам қор ёғиши ва кунлар иссиқ бўлгани туфайли жорий йилда сув танқислигидан ташқари қишлоқ хўжалигида ҳосил кам бўлиши мумкинлиги айтилган.

Бундан ташқари, тожикистонликларга имкониятга қараб сув ғамлаб қўйиш, шунингдек, ўз ерлари, боғлари ва узумзорларини мўл қилиб суғориш тавсия этилди.

Шунингдек, чорвадорлар ва деҳқонлар махсус техникалар воситасида сувни сақлаши ва тежаши кераклиги қайд этилган.

Ўтган йил сентябрида ҳам Раҳмон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари мўл ҳосил берган бир пайтда бундан ҳар бир оила фойдаланиб қолиши кераклигини айтган эди.