Туркиянинг Vestel компанияси инқироз туфайли Россиядаги заводини ёпди

Иқтисодиёт 01 Март 2016 3010

Туркиянинг телевизор, кир ювиш машинаси ва музлатгичлар ишлаб чиқарувчи Vestel компанияси Россиянинг Александров Владимирскдаги телевизор ишлаб чиқарувчи заводини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Турон Эрдўғоннинг маълумоти асосида RNS хабар бермоқда.

Эрдўғоннинг сўзларига қараганда, телевизор ишлаб чиқаришга мўлжалланган ушбу заводнинг ёпилишига, аввало, Россиянинг Су-24 билан боғлиқ воқеа ҳамда мамлакатдаги иқтисодий оғир шароит сабаб бўлган.

«Бизнинг қароримиз уриб туширилган самолёт туфайли икки мамлакатнинг ёмонлашган муносабатларига мутлақо алоқасиз. Ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши Россиядаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви билан боғлиқ. Бизда бошқа мамлакатда ёки Туркиянинг ўзида янги завод очиш режаси мавжуд», — деди Эрдўғон.

Маълумот учун Туркиянинг Vestel компанияси Россияда 2003 йилдан бери фаолият юритиб келади.

Кўпроқ янгиликлар