Умрни узайтирувчи шоколад тайёрланди

Жамият 01 Март 2016 3517

Россия Фанлар академиясининг Узоқшарқ бўлинмасининг Тинч океани биоорганик кимё институтида денгиз юлдузчаси, денгиз типратикани ва денгиз лимони ўсимлиги аралашмасидан одам умрини узайтирувчи шоколад тайёрланди. Бу ҳақида институт расмий сайти хабар берди.

«Бу моддани биз "денгиз витамини" деб номладик. Мазкур денгиз витаминлари комплекси қариш жараёнини секинлатади ва метоболик жараённинг олдини олади, ҳаёт сифатини яхшилайди, умрни узайтиради”,— дейилади манбада.

Ушбу янги истеъмол маҳсулотига “Денгиз дурдонаси” номи берилди.

Маълумотларга кўра, Тинч океани биоорганик кимё институти қарийб 41 йилдан буён сув ости дунёсини тадқиқ қилиш, тиббий-биологик хоссаларини ўрганиш бўйича фаолият олиб боради. Шу асосда муассасада турли тиббий препаратлар ва биологик фаол қўшимчалар яратилган.

Кўпроқ янгиликлар