Хитойда чегарадан 9 мингта хотира картасини баданига ўраб олган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Жамият 01 Март 2016 6410

Хитой божхоначилари чегарадан 9 мингта хотира картасини баданига ўраб олган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилди.  

Ҳисоботга кўра, эркак озиқ-овқат плёнкаси ёрдамида ўзининг баданига 100 минг юанлик (15 минг долларлик) хотира карталарини ўраб олган. У Гонконгдан Шэньчжэнга келишда қўлга олинган. У қўлга олинганда божхона ходимларига 50 минг юань миқдорида пора таклиф қилган.

Шунингдек, бу воқеадан бир соат олдинроқ ҳам Шэньчжэнь божхоначилари худди шу йўл билан 10 мингта хотира картасини олиб ўтмоқчи бўлган кекса аёлни қўлга туширишган. Нашрнинг таъкидлашича, божхоначилар мунтазам равишда чегарадан электрон қурилмалар олиб ўтмоқчи бўлган одамларни қўлга туширадилар, чунки бундай қурилмаларнинг аксарияти Гонконгда арзонроқ туради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар