Хитойнинг Шэньси вилоятида яшовчи деҳқон уй қураётганда Синь сулоласига даврига тегишли 459 кг қадимий танга топиб олди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, эркак ер қазиётганда ярим метрлик ўрага дуч келган.
Топилган мис тангалар уч хил кўринишда бўлган. Бундан ташқари, улардан баъзилари тўғри тўртбурчак шаклида, бошқалари доира шаклида бўлган.

Эркак воқеа жойига полиция чақиртирган. Полиция тангаларни олиб кетган. Кейинроқ полицияда тангалар Синь сулоласи ҳукмронлик қилган даврга (милоддан аввалги 9-23 асрлар) тегишли эканлиги айтилган.

Тангалар тозалангандан кейин археологлар уларни баҳолаб, маҳаллий тарих музейига топширадилар.