Хитой иқтисодиётининг саноат тармоғидаги ишлаб чиқариш фаоллиги индекси февраль ойида 0,4 пунктга, яъни 49,0 пунктгача қисқариб кетди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Таҳлилчилар 49,3 пунктгача қисқаришни прогноз қилгандилар.

Бунда хизматлар соҳасидаги индекс пасайишни ўсишдан ажратувчи 50 пунктдан ошди ҳамда 52,7 пунктга етди. Январь ойида ўсиш  тез суръатлар билан борганди ва 53,5 пунктни ташкил қилганди.

Февраль бошида Хитойнинг ишлаб чиқариш фаоллиги индекси уч йил ичидаги минимум қийматига эришгани маълум бўлганди.