Зидан Роналдунинг жамоадошлари ҳақидаги гапларига муносабат билдирди

Спорт 01 Март 2016 7099

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ОАВ орқали ўз жамоадошларининг жисмоний формаси ҳақида танқидий фикрлар билдирганига нисбатан муносабатини билдириб ўтди.

«Ўтиб бўлган «Атлетико»га қарши ўйиндаги ҳолатларни ковлаш шарт эмас. Бу ўйин ўтмишда қолди. У дерби бўлса ҳам, қанчалик муҳим бўлса ҳам, бир ўйин эди.

Энди биз олға ҳаракатланишимиз ва кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак.

Криштиану барча билан, мен билан ҳам, жамоадошлари билан ҳам гаплашиб олди. Бу муаммо ўтмишда қолди. Биз барчамиз унинг жамоадаги муҳим ўйинчи эканини шундоқ ҳам биламиз ва уни қўллаб-қувватлаймиз. Бу мавзу ёпилди, уни ўзимиз ҳал қилдик. Жамоа билан.

Хамес борасида тўхталадиган бўлсам, у ўзи ҳақдаги турли гапларша эътибор қаратаётгани йўқ. У машғулотларда бор кучи билан ҳаракат қилмоқда.

Мен уни нимададир айбламоқчи эмасман. У ўз устида ишлашда давом этиши керак. Бу гап нафақат унга, барчага тааллуқли.

Иско ёки Хамесни натижалар учун айблаш осон, аммо барчамиз бир қайиқдамиз. Токи мен бу жамоада бош мураббий эканман, курашда давом этамиз», – дейди Зидан.

Криштиану Роналду: Агар бутун жамоа менинг даражамда ўйнаганда, "Реал" биринчи ўринда кетаётган бўларди

Goal.com: Роналду «Реал»нинг машғулоти вақтида жамоадошларидан узр сўради

«Реал» мавсум якунида ярим ҳимоячиларидан бирини сотиб юборишни режалаштирмоқда

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39491 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44703 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6581 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18070 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1305 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар