Тошкентнинг 5та туманида "Ким эдигу ким бўлдик..." тарғибот тадбирлари ўтказилди

Жамият 02 Март 2016 3976

Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида 1 март кунидан "Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари бошланди. Тарғибот тадбирларининг илк кунида Тошкент шаҳрининг Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Олмазор туманидаги таълим муассасаларининг жами 10 795 нафар ўқувчи ва талаба-ёшлар жалб этилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жойлардаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ташкил этилди. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ахборот хизмати маълум қилган.

Тарғибот тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 07/02-08-1-сонли “Маданий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси” ижросини доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жойларда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун республикадаги таниқли шоир, ёзувчи ва ёш олимлар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчилар гуруҳлари шакллантирилди.

“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ўқувчи ва талаба ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида жорий йилда барча умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларида ташкил этилади.

Тадбирлар ўтказиладиган барча таълим муассасаларида тадбир бошлангунга қадар юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазма (ҳудудларнинг ҳолати ва шароитидан келиб чиққан ҳолда)лар намойиш этилади.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар бир таълим муассасасида “Кеча ва бугун” номли стенд ташкил этилади ва унда таълим муассасаси қиёфасининг, моддий-техника базасининг олдинги ва ҳозирги кундаги ҳолати акс эттирилган фотосуратлар ва уларнинг қисқача изоҳлари жойлаштирилади.

Бундан ташқари, барча таълим муассасаларида “Ибратли йўл” номли стенд ташкил этилади ва унда мазкур таълим муассасасида таълим-тарбия олган, бугунги кунда давлат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётган собиқ ўқувчи-талабаларнинг, шунингдек, юрт тинчлиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг фотосурати, уларнинг ҳаёт йўли ҳақида қисқача маълумотлар жойлаштирилади.

Тадбир аввалида йиғилганларга мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда, жумладан таълим соҳасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, Қуролли кучлар тизимидаги ислоҳотлар, миллий армиянинг салоҳияти акс эттирилган, шунингдек, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган қисқа метражли фильм ёки слайд-шоулар намойиш этилади.

Сўнг тарғибот гуруҳлари вакиллари томонидан миллий қадриятлар, маданий мерос, уларнинг жамиятда тутган ўрни, турли диний-экстремистик оқимларга кўр-кўрона кириб кетишнинг салбий ва аянчли оқибатлари, фарзандларнинг ўз ота-оналари ва ватани олдидаги бурчлари, касб ва ҳунарга эга бўлишнинг аҳамияти тўғрисида, ватанпарварлик, меҳр-оқибат, юртга садоқат каби мавзуларда фикрлар билдирилади, театр, кино актёрлари, санъаткорлар иштирокида учрашувлар, концерт дастурлари ўтказилади.

Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида ҳар бир ҳудуддаги туман ва шаҳарларда янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилган маданият ва аҳоли дам олиш марказларида мустақиллик ғояларини тарғиб этишга қаратилган, доимий ҳушёрликка чорлайдиган театр томошалари намойиш этилади.

Тадбир якуни бўйича ўқувчи-талабаларнинг олган таассуротлари ва келгуси режалари ҳақидаги ижодий ишлари, фикр-мулоҳазалари, таклифларининг энг мукаммаллари кенг оммага ҳавола этилади.

Таълим муассасаларида ўтказиладиган бундай тадбирлар ўқувчи-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга, уларда ватанпарварлик, шукроналик ҳиссини камол топтиришга ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга ҳамда ёшларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсиридан ишончли асраш ва ҳимоялашга хизмат қилади.

Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари ўтказилаётган тарғибот тадбирлари 5 мартгача давом этади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар