USM Holdings акционерлари Алишер Усмонов, Владимир Скоч, Фарҳод Мошири, Иван Таврин ва Иван Стрешинский технологик компанияларни сармоялаш учун янги жамғармага асос солишди.

Ҳозирда жамғарма портфелида  еттита чет эл IT-лойиҳалари мавжуд. Ташкил этувчилар жамғарма номини ҳали маълум қилмадилар. Унинг бошқарувидаги маблағ ҳажми - 1 миллиард доллар, деб хабар беради РБК.ru.

Сармоядорларнинг жамғармадаги улуши USM Holdings даги улушига мутаносиб равишда бўлинган. Энг йирик акционер - Алишер Усмоновга холдингнинг 48 фоизи тегишли.

Инвестицион фонд портфелида дунёнинг энг қиммат стартап ва энг йирик такси агрегатори Uber ва унинг ҳиндча аналоглари - Didi Kuaidi ва Ola Cabs, Хитойнинг смартфон ва планшетлар ишлаб чиқарувчиси – Xiaomi, Ҳиндистоннинг энг йирик интернет-магазинларидан бири — Flipkart жой олган. Фонд портфелидаги қолган икки лойиҳани USM вакили ошкор этмади. Лекин фонд асосан осиё ташкилотларини сармоялашини билдирди.