АҚШ конгрессмени россиялик хакерлар масофадан туриб смартфонларга кира олишини маълум қилди

Технология 02 Март 2016 3884

АҚШ конгрессмени Седрик Ричмонд сан-бернардинолик террорчининг iPhone’идаги маълумотларни ўқиш борасидаги тинглашларда россиялик хакерлар смартфонларга масофадан туриб кира олишлари хавфи борлиги ҳақида маълум қилди. 

Ричмонднинг айтишича, унинг Украинага ташрифи вақтида хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар россиялик хакерлар масофадан туриб смартфонни оча олишлари ва ундаги маълумотларни қўлга кирита олишларидан хавотирланиб, унга телефонини ўчириб қўйиш ва уни самолётда қолдиришни тавсия қилишган.

Ричмонд хавфсизлик бўйича мутахассислар россиялик хакерлардан хавфсираётган бир вақтда Федерал қидирувлар бюроси ходимлари ўз ихтиёрларида бўлган телефонга кира олмаётганларидан таажжубланди. 

Февраль ўрталарида Apple компанияси суднинг сан-бернардинолик террорчининг iPhone’ини очиб бериш ҳақидаги кўрсатмасини бажаришдан бош тортди. Федерал қидирувлар бюроси компаниядан террорчининг смартфонига маълумотларни ҳимоя қилишнинг муҳим функцияларини ўз ичига олмайдиган янги операцион тизим версиясини яратиб, уни телефонга ўрнатишни талаб қилган. Apple раҳбари Тим Кук бундай дастур ёрдамида кейин исталган iPhone’ни очиш мумкинлигини таъкидлаб, бунга қарши чиққан.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар