Бразилия полицияси Facebook компаниясининг Лотин Америкасидаги бўлими вице-президенти Диего Дзоданни қўлга олди. Бу ҳақда Estadao нашри хабар бермоқда.

Маълум қилишларича, компания суднинг ҳукмига қарамасдан маҳаллий ҳукуматга гиёҳванд моддаларининг айланиши ҳақидаги маълумотларни тақдим этмаган.

Бразилия ОАВнинг айтишича, полиция компаниядан WhatsApp мессенжирдан фойдаланадиган гумонланувчилар тўғрисида маълумот сўраган. Сервисга эгалик қилувчи Facebook эса ушбу талабни бажармаган.