Англия чемпионатининг 28 тури доирасида «Норвич» ва «Челси» ўртасидаги баҳснинг (1:2) илк дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. 39-сониядаёқ урилган гол муаллифи меҳмонлар яримҳимоячиси Кеннеди бўлди.

Ёш футболчи бу голи орқали АПЛнинг жорий мавсумдаги энг тезкор голни урган футболчига айланди. Унгача бу мақом «Борнмут» футболчиси Мэтт Ритчига тегишли эди. У «Тоттенҳэм»га қарши баҳснинг 49-сониясид дарвозани ишғол қилганди.

Қайд этиш керакки, 20 ёшли бразилиялик бу футболчи кеча АПЛдаги илк голини урди. Кеннеди «Челси»га 2015 йилнинг ёзида 6,3 млн фунт эвазига келиб қўшилганди. У шу вақтгача АПЛнинг 8 ўйинида ҳаракат қилган. «Норвич»га қарши ўйинда жамоа етакчиси Азар 2015 йилнинг 26 сентябридан буён илк марта самарали узатма муаллифи бўлди. У ҳали мавсумда гол урмаган.