Филиппин амалдорлари америкалик қўшиқчи Мадоннани мамлакат байроғини ҳақоратлаганликда айблашди ва унга мамлакатга кириш тақиқланиши билан пўписа қилишди, унинг промоутерларига эса мамлакатдан чиқариб юборишларини айтишди, деб хабар беради NME.

Филиппин миллий тарих комиссиясининг Геральдия секцияси бошлиғи Теодоро Атиенса жаҳон юлдузини мамлакат байроғини кийим-кечак қилиб ёки уни костюм безаш учун бўлак сифатида ишлатиш ман этилган қонунни бузганликда айблади.

Февраль ойининг охирида Манила шаҳрида бўлиб ўтган концертда Мадонна мамлакат байроғини ўзининг устига ўраб саҳнага чиққан. Бундан ташқари, байроқ полга ҳам теккан, бу эса яна бир қонун бузарликка киради, деб таъкидлади Атиенса.

Амалдорнинг фикрига кўра, бу қўшиқчи учун мамлакатга кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш билан тенгдир, концертнинг филиппинлик ташкилотчилари эса депортация қилиниши мумкин.

57 ёшлик Мадонна дунё бўйлаб Rebel Heart номли концерт дастурларини ўтказиб бормоқда. Қўшиқчи дискографиясидаги худди шу номли альбом 2015 йилда сотувга чиқди. Тур давомида мухлислар концерт бошланиши чўзилиб кетганидан шикоят қилишган.

Манчестердаги чиқиши давомида эса хонанда узоқ кутишдан норози бўлган мухлисини сўкиб, ҳақорат қилган.