Франция ҳукумати Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF) доирасида 2016 йилда Рио-де-Жанейрода, 2020 йилда Токиода ўтказиладиган ёзги олимпиадалар мезбонлигини аниқлашда порахўрликка йўл қўйилгани эҳтимоли бўйича текширув бошлаган.

IAAF тизимидаги порахўрлик ҳолати бўйича Франция прокуратураси ташкилотнинг собиқ раҳбари ва Халқаро олимпия қўмитасининг собиқ аъзоси Ламин Диакни тергов қилади.

"Айни вақтда бизда турнирлар мезбонини аниқлаш жараёнида қоидалар бузилгани бўйича ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. Бизда Ахлоқ қўмитаси бор. Ҳозирча тергов учун етарли маълумотларга эга эмасмиз, лекин далил-исботлар топилса, ишни бошлаймиз", дея ХОҚ вакили Майк Адамсдан иқтибос келтиради «Р-Спорт».

Бундан олдинроқ, IAAFсобиқ президенти Ламин Диак Россия енгил атлетика федерацияси собиқ раҳбари Валентин Балахничевни россиялик енгил атлетикачилар допингдан фойдаланганини яшириш учун пора берганликда айблаганди.

Кўп ўтмасдан 4 мингдан зиёд россиялик енгил атлетикачи, жумладан, Елена Исинбаева IAAF томонидан дисквалификация қилинди.