Америка жамияти таназзулга учраган ва Қўшма Штатлар кейинги президентининг асосий вазифаси мамлакат бирлигини сақлаб қолиш бўлиши керак. Ушбу фикрни АҚШ президентлик минбарига номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтон, ўзининг Майамидаги (Флорида штати) тарафдорлари олдидаги чиқишида билдирди.

АҚШ президентлигига номзодлик қилаётган рақибларининг бераётган сайловолди ваъдаларини шарҳлай туриб, Клинтон "Америка ҳеч қачон буюклигини йўқотмаган" дейди.

"Шунга қарамасдан, "биз Американинг якдиллигини қайтаришимиз керак", - дейди АҚШнинг собиқ бош котиби Ҳиллари Клинтон. Унинг наздида, "Америкага ҳозирги кунда, кўпроқ муҳаббат ва эзгулик керак".

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодини қўйган миллиардер Доналд Трампнинг ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатиш учун Мексика чегарасида ҳимоя тўсиғини барпо қилиш кераклиги ҳақидаги даъвосига қарши Клинтон шундай дейди: "Бизга мамлакатимизда деворлардан кўра бир-биримизга ишончни қайтаришимиз керак, халқга иқтисодий имкониятларни яратишимиз керак. Инсонларни "улар" ва "бизлар" га ажратиб бўлмайди".

Шу жумладан Клинтон, Республикачиларни жорий сайловолди пойгасида олдин кузатилмаган тубанликкача бораётганларида айблайди. Бундан ташқари, президентликка номзодини Демократик партия номидан қўяётган собиқ бош котиб, Америка ҳукуматининг парчаланишида "бой ва қўли узун" америкаликларни айблайди.

У шу билан биргаликда, президентликка сайланган тақдирда, бундай ҳолатни тугатишга ваъда беради.

АҚШда «суперсешанба»нинг илк натижалари маълум бўлди