Индонезиянинг ғарбий қирғоқлари яқинида 8,1 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Рейтер хабар тарқатган.

АҚШ Геология хизмати хабарига кўра, ерости силкинишлари маркази Паданг шаҳридан 808 километр жануби-ғарбда, Ҳинд океани ҳавзасида бўлган. Унинг ўчоғи эса 10 километр чуқурликда экани қайд этилган.

Айни вақтда ҳодиса талофатлари ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.