Англиянинг «Лестер» клуби бош мураббийи Клаудио Раньери АПЛ доирасидаги «Вест Бромвич»га қарши учрашувдан (2:2) кейин жамоасининг чемпионлик учун курашдаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

«Чемпионлик пойгасида «Арсенал», «Тоттенҳэм» ва «Манчестер Сити» иштирок этмоқда, кичкинагина «Лестер» эса уларга қарши турмоқда. Иккита ўта оғир ўйиндан кейин тўпланган тўрт очко бу ажойиб натижа. Биз сергакмиз ва руҳий жиҳатдан курашга тайёрмиз.

Бугунги дурангга қарамасдан, жуда яхши ўйин кўрсатдик ва бундан қониқиш ҳосил қилдим. Ҳар доим ҳам ғалаба қозониб бўлмайди. Мени ўзимнинг жамоам ва уни мавсум сўнггида эгаллаб турган ўрни қизиқтиради.

Бугун унчалик омадимиз чопмади. Аммо қолган 10та учрашувда омад биз томонда бўлиши мумкинку. Нега йўқ? Имкон қадар оптимист бўлиш лозим», — деди Раньери.