"Локомотив" меҳмонда "Ал Иттиҳод" билан дурангга эришди

Спорт 02 Март 2016 3612

Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод" - "Локомотив" учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида араб клуби ўйинчиси Салли Мунтари кучли зарба билан ҳисобни очди.

80-дақиқада Олег Зотеев пенальти ишлади. 11 метрлик жарима тўпини Темурхўжа Абдухолиқов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда БААнинг "Ал-Наср" клуби ўз уйида Эроннинг "Сепахон" клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

ОЧЛ, 2-тур "А" гуруҳи
"Ал Иттиҳод" - "Локомотив" 1:1
Голлар: Салли Мунтари 14 - Темурхўжа Абдухолиқов 80 пенальти

"Ал Иттиҳод": 12.Ассаф Ал Қарни, 4.Салли Мунтари, 9.Гелмин Ривас, 10.Абдулфаттоҳ Асири (44.Мухтор Фаллатаҳ, 82), 13.Аҳмад Асири , 15.Жамол Бажандух, 27.Авад Ал Ями (33.Ёсир Ал Накхли, 46), 29.Лусиан Санмартин, 30.Зиёд Абдулвоҳид, 49.Абдулраҳмон Ал Гамди (7.Аҳмад Ал Натхири, 70), 51.Мажид Ал Ҳайбари.
Захира: 25.Хани Ал Нахед, 21.Ҳамад Ал Монташари, 23.Муҳаммад Абусабан.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев (29.Қувондиқ Рўзиев, 66), 13.Неманья Яничич, 15.Сардор Мирзаев, 18.Тимур Кападзе (7.Садриддин Абдуллаев, 90+1), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 46), 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 17.Салим Мустафоев, 24.Хуршид Мухторов, 70.Иван Нагаев.

Огоҳлантиришлар: Авад Ал Ями 40, Неманья Яничич 48, Кахи Махарадзе 90+2.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар