Хонанда Лола shok.uz сайтига берган интервьюсида мухлисларни қизиқтирган бир неча саволларга жавоб берди.

Сайт бошловчиси хонандага унинг Шахзода билан муносабати, собиқ турмуш ўртоғининг яқинда бўлиб ўтган никоҳ тўйи, катта танқидга учраган суратлари, “Ўзбекнаво”дан узр сўрагани ҳақида саволлар берган.

Лола Шаҳзода билан бир вақтлар ёқалашгани ҳақидаги маълумот мутлақо нотўғри эканини қайд этди.

Ундан "Собиқ турмуш ўртоғингизга нечинчи хотин бўлгансиз?", деб ҳам савол беришган.
"Билмадим. Мен фақат биринчи бўлганман", дея жавоб берган у. Лола яқинда янги оила қурган собиқ турмуш ўртоғига чин дилдан бахт тилаган.

Томошабинларнинг катта эътирозига сабаб бўлган тармоқлардаги суратлари ҳақидаги саволга эса қуйидагича жавоб берилган: “Мен суратларимда ҳеч қандай ахлоқий жиҳатдан қарама-қаршиликларни кўрмаяпман. Менимча, муаммони суратларимни кўраётган инсонларнинг ўзлари яратишмоқда. Бу уларнинг қандай кўз билан қараётганига боғлиқ. Бу менинг юриш-туришим, менинг тарбиям, дунёқарашим – бунда қандайдир ёмон томонларни кўраётганим йўқ. Инстаграмдаги саҳифамда яна бошқа бир қанча тўғри маъноли, яхши суратларим бор, лекин негадир улар эътибордан четда қолиб кетади. Фикримча, мен кўнглим буюрган бирон ишни қилишдан олдин кимдандир рухсат сўрашим шарт эмас”.

Шунингдек, у бировни муҳокама ёки танқид қилмасликни ўрганиш кераклигини маслаҳат берди.

Лола “Ўзбекнаво”дан кечирим сўраганини ҳам тан олди: “Мен фақатгина “Ўзбекнаво”дан эмас, балки менинг суратларим ёки хатти-ҳаракатим кимнидир безовта қилган бўлса, ёки кечалари уйқу бермаётган бўлса, барчангиздан узр сўрашга тайёрман!”.

Бундан ташқари, хонанда шахсий ҳаёти, режадаги яккахон концерти ва Райҳоннинг концертига нега бормагани ҳақидага саволларга ҳам жавоб берган.

Лоланинг 1 март куни “Соғиндим” деб номланган қўшиғининг премьераси бўлиб ўтди.