Малавида оломон жодугарликда гумон қилинган етти кишини тириклайин ёқиб юборди. Бу ҳақда 2 март куни Le Figaro нашри хабар берди.

Бу ишни амалга оширган жиноятчилар қурбонларининг уйида маҳаллий эътиқодга кўра жодугарлик амалларини бажаришда қўлланадиган инсон суяклари топишгани учун уларни ўлдиришган.

"Улар ёқиб юборилган одамларни инсон суяклари савдоси билан шуғулланишда гумон қилган ва шу сабабли ҳам уларни ёқиб юборган", дейди Малави жанубидаги Нсанье округи полицияси вакили.

Қайд этилишича, минтақадаги бошқа давлатларда (масалан Нигерияда) ҳам жодугарликнинг шу ва шунга ўхшаш кўринишлари учун одамларнинг ёқиб юборилиши учраб туради. Баъзи мамлакатларда эса жодугарлиги исботланган шахсларга ўлим жазоси ёки умрбод қамоқ тайинланади.