Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот муассасалари россиялик ҳамкасбларига Москвада 29 февралда 4 ёшли қизчани ўлдиришда айбланаётган Гулчеҳра Бобоқуловада руҳий хасталик борлиги ҳақида маълумот беришди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги бир манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Манбанинг айтишича, аёлга 1999 йилда "шизофрения" ташхиси қўйилган. Шифокорларнинг маълумотларига кўра, у бир неча бор стационар даволаш муассасаларида даволанган.

Манбанинг таъкидлашича, аёлнинг эри унинг руҳий хасталиги туфайли у билан ажрашишни расмийлаштирган.