Москвада қор ёғиши 1966 йилдаги рекордни қайд этди

Жаҳон 02 Март 2016 14100

2 март куни Москвадаги ёғингарчилик кўрсаткичи 1966 йилдаги рекорд даражасидан ошиб кетди, дея хабар беради Москва гидрометмаркази.

“2 март кунидаги ёғингарчиликнинг максимал кўрсаткичи бир суткада 22,2 мм.ни кўрсатди ва бу 1966 йилда қайд этилган эди. Бу йил кўрсаткич фақат 12 соатга ошди”, - дея хабар беради синоптиклар.

ХҲЮК (ВДНХ) метеостанциясида 24 мм.гача ёғингарчилик кузатилди, шаҳар марказида эса – 26 мм. Бу ойлик меъёр – 34 мм.дан 70 фоизга ошиб кетди. Қор уюмининг баландлиги 20 см.дан ошиб кетди ва 50 см.га кўтарилди.

Кучли қор ёғингарчилиги Москва вилоятларида кузатилди. Энг кўп ёғингарчилик Наро-Фоминскда 28 мм.гача ёғди.

Қорларни кураш учун 60 мингдан ортиқ ишчи жалб этилди, дея хабар берди Москва ҳокимининг ўринбосари Пётр Бирюков.

“Москва кўчаларида 15,5 минг нафар махсус техник ходимлар, шу жумладан, қор ташувчилар ва 3 мингдан зиёд юк ташувчи машиналар ишлашда давом этмоқда” – дея қўшимча қилди у.

Қорнинг тинимсиз ёғиши пойтахт йўлларидаги тирбандликни келтириб чиқарди. Шунингдек, об-ҳаво туфайли аэропортлардаги баъзи рейсларнинг учиши чўзилди ёки ман этилди. Москва Транспорт департаменти тонгда ҳайдовчиларга жамоат транспортлари фойдаси учун шахсий машиналарда йўлга чиқишни тақиқлади.

Кўпроқ янгиликлар