Москвадаги "Киргизия" кинотеатридан 300 га яқин одам эвакуация қилинди

Жамият 02 Март 2016 3407

Москвадаги "Киргизия" кинотеатридан тутунланиш сабабли 280 одам эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармаси матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

"1 март куни соат 20:36 да "Киргизия" кинотеатрининг 3-қаватидаги хоналардан бирида кичик тутунланиш ҳақида хабар келиб тушган", деб айтди матбуот хизмати ходими.

Унинг айтишича, тутунланиш электр симида қисқа туташув юз бергани сабабли чиққан.

Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Кўпроқ янгиликлар