НАТОнинг Афғонистондаги миссиясига янги қўмондон тайинланди. Deutsche Welle хабарига кўра, эндиликда Афғонистондаги "Қўллаб-қувватлаш" гуруҳи ва америкалик ҳарбийларга генерал Жон Николсон бошчилик қилади.

Хабарда айтилишича, бунгача 1,5 йил давомида бу вазифани бажариб келган Жон Кемпбелл ортга чақириб олинган.

2014 йилнинг декабрида АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Афғонистондаги ўз миссиясини якунлаганди.