Мободо Суриядаги можаро тўхтатилган тақдирда ҳам Африка ва Яқин Шарқдаги қочқинар оқими Европага келишда давом этади.

Бундай хулосага Норвегия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Берге Бренде ҳисоботида келинган. Ҳисоботнинг тўлиқ матни 28 январь санаси сотида Норвегиянинг Verdens Gang газетасида эълон қилинган.

"Европа мамлакатларига нисбатан қочқинлар босими вазият яхши томонга ўзгарган тақдирда ҳам ўзгармай қолаверади", - деб таъкидлашмоқда норвегиялик мутахассислар. Уларнинг фикрича, муҳожирлар инқирозт бир неча йилларга чўзилиши мумкин.