ОАВ: «МЮ»га Моуриньо бош мураббий бўлса, Игуаин ҳам сотиб олинади

Спорт 02 Март 2016 1306

Италиянинг «Наполи» клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин фаолиятини Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатди.

Манбанинг хабар беришича, инглиз клубига Жозе Моуриньо бош мураббий этиб тайинланган тақдирда 28 ёшли ҳужумчи ҳужумни кучайтириш учун асосий номзод бўлади.

«Манчестер Юнайтед» аргентиналик футболчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр бўлиб турибди.

Игуаиннинг «Наполи» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этади. Шартномада кўрсатиб ўтилган товон пули 94,5 миллион евро қилиб белгиланган. Қайд қилинишича, томонлар битимни узайтириш бўйича музокараларни тўхтатиб қўйишган.

Эслатиб ўтамиз, футболчига шунингдек «ПСЖ» ва «Челси» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда Игуаин Италия чемпионатида 27 учрашувда майдонга чиқиб, 25 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28619 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8022 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124900 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг 60 фоизгача бўлган қисми ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 264 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 712 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 838 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар