Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Россия президенти Владимир Путиндан муддатининг узайтирилишига рухсат олади ва республика раҳбари лавозимига сайловларда иштирок этади, деб хабар бермоқда РБК нашри.

Хабарда айтилишича, Қодиров 5 апрелгача Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланади, деб хабар бермоқда Путин маъмурияти ва Чеченистон раҳбариятига яқин учта манба. Қодиров сентябрда республика раҳбари лавозимига тўғридан-тўғри сайловларда иштирок этади

Чеченистоннинг Россия Федерация кенгашидаги вакили Зиёд Сабсабий Қодировнинг айтган сўзлари унинг янги муддатга боришдан воз кечишини англатмаслигини айтди. Таъкидланишича, агентликнинг яна бир суҳбатдоши Қодировнинг янги муддатга қайта сайланишига шубҳа қилмаслигини айтган.

"Шунчаки бунинг барчаси қолишга ундашлар билан бирга бориши керак", деб айтди Кремлга яқин манба.

Аввалроқ Рамзон Қодиров ўзининг Чеченистон раҳбари сифатидаги келажагини давлат раҳбарияти билан муҳокама қилмагани айтган. Қодиров ўзининг тақдири борасида Россия президенти Владимир Путиннинг исталган қарорини қабул қилишга тайёрлигини билдирган.