Обама Кубадаги бейсбол учрашувига ташриф буюради

Жаҳон 02 Март 2016 1267

АҚШ президенти Барак Обама твиттерда АҚШнинг "Тампа Бэй Рэйз" бейсбол жамоасининг Куба терма жамоасига қарши учрашувига ташриф буюришини тасдиқлади. Бейсбол учрашуви 22 мартда Гаванада бўлиб ўтади. 

"Ўйнаймиз!", деб жавоб берди учрашув ва унга Обаманинг ташриф буюришини эълон қилган Бош бейсбол лигасининг твитига Обама. 

Аввалроқ Обама март ойи охирида Кубага ташриф буюриши маълум бўлганди.

"АҚШ раҳбари Куба ҳукумати ва Куба халқининг азиз меҳмони бўлади. У Кубага хос бўлган меҳмондўстлик билан кутиб олинади", деб айтилди Куба ташқи ишлар вазирлигидаги АҚШ бўлими бошлиғи Хосефина Видаль хабарида.

Барак Обаманинг Кубага ташрифи АҚШ президентининг Кубага 1928 йилдан бери биринчи сафари бўлади. Ўшанда Кубага АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Калвин Кулиж ташриф буюрган. АҚШ жамоасининг Кубадаги учрашувда иштирок этиши 1999 йилдан бери биринчиси бўлади.

Обаманинг Кубага ташрифидан кейин Гаванада Rolling stones рок гуруҳи бепул концерт беради.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар