2015 йилда 30 миллион доллар ва ундан кўп капиталга эга одамларнинг умумий бойлиги 20,8 триллиондан 19,3 триллионга пасайиб кетди. “Ультрахайнетлар”(молиячилар тилида, мультимиллионерлар) рўйхатидан эса 5,5 мингдан ортиқ киши чиқиб кетган.

Knight Frank компаниясининг The Wealth Report тадқиқоти натижаларига кўра, 2015 йил сўнгида дунёда 30 миллион доллар ва ундан ортиқ шахсий маблағга эга 187,5 мингдан кўп одам бўлган.

2015 йилда аксарият йирик жамғарма индексларининг пасайиши, кўчмас мулк жаҳон бозорида вазиятнинг ёмонлашуви ҳамда нефть ва бошқа хомашёлар нархининг кескин тушиб кетиши “ультрахайнетлар” сонининг камайиб кетишига асосий сабаб бўлиб хизмат қилди.

Дунё бўйича миллиардерларнинг умумий сони 3 фоизга ёки 63 кишига камайган: 1982 одамдан 1919 қолган.