2016 йилнинг август ойида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги олимпиада ўйинларида профессионал боксчилар ҳам иштирок этишлари мумкин. Бу ҳақда халқаро ҳаваскорлар бокс федерацияси президенти Чинг-Куо Ву Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди

«Риода профессионал боксчилар ҳам бўлади. Аммо бунинг учун улар ҳам қолган спортчилар каби бўлиши керак. Улар ҳам саралаш босқичидан ўтиши ва миллий федерациялардан бири номидан иштирок этиши лозим. Улар Олимпиадага шунчаки қўйилмайди», — дея таъкидлади Чинг-Куо Ву.