АҚШ президентлиги учун номзодлардан бири, республикачилар вакили Доналд Трампнинг айтишича президентликка демократлар партиясидан номзод ҳисобланадиган, мамлакатнинг собиқ бош котиби Ҳиллари Клинтон президентликка сайланса ҳам, унинг Оқ уй мажбуриятларини бажаришга бардоши етмайди.

"Клинтонда президент бўлишга куч ва бардош йўқ", - дейди миллиардер Огайо штатидаги тарафдорлари билан учрашувида. Трампнинг фикрича, мамлакатни бошқариш учун, "қатъийлик керак" ва бу хусусият унда бор.

Бундан олдинроқ, Трамп ABC телекомпаниясига берган интервьюсида, ўзини "Ҳиллари Клинтон қарши курашишни хоҳламаган ягона номзод" деб атаган эди.

Трамп Огайо шататидаги 4 минг нафар тарафдори йиғилган учрашувидаги чиқишида, ғалаба қозонган тақдирда у яна ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатиш мақсадида, Мексика чегарасида тўсиқ қуришни ва америкаликларнинг қурол олиб юришига кафолат берувчи қонунни қўллаб-қувватлашини айтди.

1 март куни АҚШнинг 11 штатида бошланғич сайловлар ва партия фаоллари мажлиси бўлиши керак бўлган "суперсешанба" бўлиб ўтди.

Трамп чиқиш қилган, Огайо штати (праймериз бу штатда 15 мартда бўлиб ўтади) бу рўйхатга кирмайди. Бундан келиб чиқиб, маҳаллий ОАВ ва мутахассислар Трамп ўз ғалабасига шунчалик ишонадики, "суперсешанба" штатларида президентлик кампаниясини ўтказмади, деган хулосага келишди.

CNN телекомпанияси ва ORC тадқиқот хизмати ўтказган сўровлар натижасига кўра, Трамп Оқ уй раҳбарлиги учун курашда республикачи рақибларини 49 фоиз устунлик билан ортда қолдирмоқда. Клинтон эса сўровлар натижасига кўра, демократлар орасида 55 фоиз овоз билан етакчи бўлиб келмоқда.

АҚШда «суперсешанба»нинг илк натижалари маълум бўлди

Ҳиллари Клинтон: Қўшма Штатлар жамият таназзулини енгиб ўтиши керак