Туркия НАТО кемасини ўз акваториясига киритишни истамади

Жаҳон 02 Март 2016 2967

Туркия ўз ҳудудий сувларига (акватория - сув ҳавзасининг чекли бир қисми) НАТО кемаси кириб келишига йўл қўймади. Бу ҳақда RTBF хабар берган.

Ҳукумат бу қарорини НАТО денгиз кучлари гуруҳи қўмондони Йоргу Кляйну аввалига ўз ҳаракатларини белгилаб олиш учун Анқарага келиши кераклиги билан изоҳлаган. 

Қайд этилишича, кема ноқонуний миграция йўналишларида амалиёт ўтказиш мақсадида сузаётганди.

Берлин ва Анқара ушбу масала бўйича музокаралар ўтказмоқда. Туркия ҳукумати НАТО кемалари томонидан Эгей денгизида "қутқарилган қочқинлар"ни ўз ҳудудида қабул қилишга қарши экани айтилади.

Туркия денгиз чегараларига НАТО ҳарбий кемаларини юбориш ҳақидаги қарор 11 февраль куни Брюсселда бўлиб ўтган учрашувда қабул қилинганди.

Бундан олдинроқ, НАТОнинг назорат гуруҳи таркибидаги 2 кема Грузиядаги Батуми портига келгани ҳақида хабар берилганди. Айни вақтда Батумида Туркия, Испания ва Руминия кемалари ҳам бор.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар