«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер мухлислар ва жамоатчиликнинг АПЛ 27 турида «Манчестер Юнайтед»дан учралган мағлубиятга (2:3) нисбатан билдирилган кескин танқидларга жавоб қайтарди.

«Биз атрофимизни ўраб олган негатив кайфиятдан халос бўлишни истаймиз.

Келинг, бизни тиришиб, жон-жаҳдингиз билан танқид қилишни тўхтатинг. Ахир биз лигада жон сақлаб қолиш учун эмас, юқори ўринлар учун курашни давом эттирмоқдамиз. Танқидлар ўринли бўлиши лозим.

Жамоа мухлислари ҳамиша биз билан бирга курашишини кутаман. Улар мавсумнинг охирги ўйинига қадар бизнинг ғолиб бўлишимизга ишонч билдиришлари керак.

Бу лига бизни тоблаган. Яхши биламизки, лигадаги ҳар бир жамоа исталган вақтда очко йўқотиши мумкин, шу туфайли мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлаш учун имкониятлар етарлича.

Мен ўз жамоамни танқидлардан ҳимоя қилишим керак. Футболчиларим мавсум бошидан буён бир тану бир жон бўлиб ўйнашмоқда. Жамоанинг руҳи баланд. Одамлар жудаям кўп гапиришмоқда. Лекин биз фақат биз ҳақимизда қайғурганларнигина эшитишимиз керак.

Грэм Сунесс? Мен алоҳида одамларга битта-битта жавоб қайтаришни истамайман.
Ундайлар ҳиссиётларини жиловлай олишмайди. Биз эса бетараф бўлишимиз керак. Бу клуб ҳақида нима дейишмасин, бу жамоа бутун дунёда ўзига яраша ҳурматга эга.

Бундай одамлар эса мени ҳайрон қолдиради. Ундайларнинг танқидлари ўта ўринсиз ва ҳиссиётларга тўла. Лекин мен шикоят қилмоқчи эмасман.

Натижалар ёмон бўлса, одатда футболчилар ўрнига бошқа қутқарувчи келишини кутишади. Лекин биз шу футболчилар билан мавсумда кўп ўйинларни яхши ўтказдик ва ажойиб ғалабаларга эришдик. Мен ҳозирда жамоага етакчи футболчи етишмаётганини сезмаяпман. Улар бор ва ҳар бир чизиқ вакиллари ўз ишини яхши бажаришмоқда», – дейди Венгер.

Гуус Хиддинк: «Мавсум якунигача «МЮ»га етиб олишга ва еврокубоклар зонасига киришга ҳаракат қиламиз»

Клаудио Раньери: «Лестер» чемпионлик пойгасидаги иштирокини давом эттиради»

Мануэль Пеллегрини: «Чемпионлик пойгасида ортиқ хато қилишга ҳаққимиз йўқ»

Луи ван Гаал: «Мен масхарабоз эмасман»