Хитой Шимолий Кореядан тоғ-кон маҳсулотлари импортини қисман тўхтатди

Иқтисодиёт 02 Март 2016 1476

Пхеньяннинг ядровий-ракета дастурини ривожлантиришига қарши киритилган санкциялари доирасида Хитой Шимолий Кореядан кўмир ва кон саноатининг бошқа маҳсулотлари импортига қисман чекловни амалга киритди.

Япон тадбиркорлар газетаси "Никкэй"нинг ёзишича, Хитой Халқ Республикасининг баъзи портлари ва божхона постлари шундай маҳсулотларни киритмаслик ҳақида буйруқ ҳам олишган, деб хабар беради ТАСС.

Хусусан, бундай буйруқ икки томоннинг муҳим савдо маркази ҳисобланган Даньдун шаҳри чегараси раҳбарларига етказилган. 1 март куни Шимолий Кореядан 70 та юк машинаси кирган ва улардан бирортасида ҳам кўмир ҳам, руда ҳам бўлмаган. 29 февраль куни эса юк машиналарнинг сони икки баробар кўп бўлган, уларнинг аксарияти тоғ-кон маҳсулотларини олиб ўтганлар.

Шимолий Корея ташқи савдосининг 90 фоизи Хитой билан боғлиқ, унинг экспортида кўмир савдоси 40 фоизни эгаллайди. Айнан кўмир сотиш орқали Пхеньян ҳар йили 1 миллиард доллардан ортиқ фойда оларди. Бундай катта даромаднинг кескин камайиши, мутахассисларнинг таҳминига кўра, Шимолий Кореянинг ядер қуроли ва баллистик ракета яратиш борасидаги уринишларини сусайтиради ёки бутунлай тўхтатади.
Бироқ, Токионинг фикрича, Хитой оддий аҳоли турмуш тарзига зиён келтирмаслик учун бундай чекловни тўлиқ амалга киритишга рози бўлмаслиги мумкин.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар