Абрамович "Челси" футболчиларига ёзда янги мураббий келишини айтди

Спорт 03 Март 2016 1917

Лондоннинг "Челси" жамоаси хўжайини, россиялик миллиардер Роман Абрамович жамоа футболчилари машғулот ўтказаётган ҳудудга келган ва футболчиларга ёзда италиялик мутахассис Антонио Конте янги бош мураббий сифатида иш бошлаши ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда итальянларнинг Corriere dello Sport нашри хабар тарқатган.

"Мураббий Гуус Хиддинк ёзда жамоани тарк этади. У жуда яхши натижалар қайд этаётган бўлсада,(Хиддинк жамоага келганидан буён АПЛда мағлубият қайд этмади) у билан ҳамкорлигимиз мавсум охиригача тузилган. Мен Конте билан битим имзолаб бўлганман", деган Абрамович.

Бундан олдинроқ, айни вақтда Италия терма жамоасини бошқариб турган Контенинг "Челси"га ўтиши ҳақида хабарлар берилганди. Контенинг терма жамоа билан шартномаси 2016 йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Европа чемпионати охиригача тузилган.

Конте терма жамоа бошига келишдан олдин "Ювентус" терма жамоасини бошқарган. У туринликлар билан 3 марта Италия чемпионлигига эришган ва 2 марта мамлакат Суперкубогида зафар қучган.

2015 йилнинг декабрь ойида қониқарсиз натижалар туфайли (17 турдан кейин 17 ўрин) Жозе Моуриньо "Челси" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.

Айни вақтда "Челси" 28 турдан кейин 39 очко тўплаган ҳолда 10-ўринда турибди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12436 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26502 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46315 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47355 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 330 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1809 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1800 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар