Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 26 февралда иккита нодавлат нотижорат ташкилоти яъни Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси ва Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистон пенсионерлар уюшмасининг асосий мақсади Ўзбекистон пенсионерларининг иқтисодий, ижтимоий, мулкий, маънавий ва бошқа ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг асосий мақсади Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги ўқувчи-ёшлар, талабалар ва таълим ходимлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш ҳамда ривожлантиришдан иборатдир.