АҚШ президенти Барак Обама Украинадаги вазият сабабли Россияга қарши киритилган санкцияларни бир йилга узайтирди, деб айтилмоқда Оқ уй хабарида.   

Таъкидланишича, Россиянинг аввалги фармонларда айтилган ҳаракатлари ва сиёсати давом этмоқда ва АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига фавқулодда хавф солмоқда.  

"Мен 13660-фармонда эълон қилинган фавқулодда вазиятни бир йилга узайтираман", дейилмоқда Обама фармонида.

Ўтган йил охирида АҚШ Россияга қарши санкциялар рўйхатини эълон қилди. Ҳаммаси бўлиб рўйхатга 34 нафар жисмоний ва юридик шахс киритилган.

Ушбу рўйхатга, жумладан, ВТБ ва Сбербанкнинг хорижда ишлайдиган бўлимлари, нодавлат пенсия жамғармалари ва ВТБ24 банки ҳам киритилган.