АҚШнинг транспорт департаменти самолётлар бортида электрон сигаретлар чекишга тақиқлов киритди, деб хабар берилмоқда департамент сайтида.

Тақиқлов АҚШ ичидаги рейсларни амалга оширувчи ва АҚШга парвоз қиладиган хорижий компанияларга амал қилади. Янги қодиалар оддий ва электрон сигаретларни бир-бирига тенглаштиради.

Департаментда айтилишича, бу тақиқлов йўловчиларни электрон сигаретлар чиқарадиган аэрозолнинг номақбул таъсиридан ҳимоя қилади. Таъкидланишича, тадқиқотлар давомида аэрозолда бир қатор зарарли кимёвий моддалар борлиги аниқланган.