Аргентинада денге безгагига чалинган 15 минг киши қайд этилган

Жамият 03 Март 2016 953

Шу йил бошидан буён Аргентинада денге безгагига чалинган 15 мингга яқин одам рўйхатга олинган.

Ҳозирга келиб Аргентинанинг 23 вилоятидан 15 тасида денге безгаги тарқалган. Парагвай чегарасига яқин Формос ва Мисьоне вилоятларида оғир ҳолат ҳукм сурмоқда: касаллиги тасдиқланганлардан ташқари денге безгаги белгилари билан 6360 одам шифокорлар назорати остида сақланмоқда. Бу ҳақда 2 март куни соғлиқни сақлаш вазири Хорхе Лемус баёнот берди.

Аргентина пойтахтида 216 кишида денге безгаги қайд этилган. Лекин мамлакатда шу вирус оқибатида ўлим ҳолати кузатилмаган, деб хабар беради ТАСС.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу йил Аргентинада денге безгаги одатдагидан аввалроқ бошланган. Бунга қишнинг илиқ келиши ва кўп ёмғир ёққани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Денге безгаги – тропик ва субтропик минтақаларда кенг тарқалган вирусли инфекция. Унинг белгилари: юқори даражали истима, кўнгил айниши, тошмалар, бош ва бел оғриғи. Безгакнинг геморрагик вариантида кучли ички қон кетиш ҳам кузатилади.

Денге лихорадкасини пашшанинг Aedes aegypti тури тарқатади, худди шу пашшалар Зика ва чикунгунья вирусларини юқтириши мумкин.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар