«Арсенал» жамоаси бош мураббий Арсен Венгер журналистларнинг жамоа айни вақтда ўзига бўлган ишончни йўқотгани ҳақидаги саволларига жавоб берди.

«Сизга жамоа ўзига бўлган ишончни йўқотгандек туюляптими? Ҳа. Биз
Биз диққатни бир жойга жамлашимиз ва ўзимизнинг қандай тоифали жамоа эканимизни эсга олишимиз керак. «Суонси»га қарши ўйин тасвирларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш керак. Ҳафта охирида эса бизни «Тоттенҳэм»га қарши катта ўйин кутиб турибди, – дейди Венгер.

Франциялик мураббийнинг қайд этиб ўтишича, ҳозир чемпионлик тўғрисида гапиришнинг мавриди эмас.

«Айни вақтда мен қайғураётган нарса титул эмас, жамоанинг натижаларини яхшилашдир. Ҳозир биз чемпионлик ҳақида ширин хаёлларга берилмаяпмиз. Вазиятга ҳаққоний кўз билан қараш ва ўз даражамизга қайтишимиз керак.

Кейинги ўйинда ғалаба қозониш учун таёрланишимиз керак. Биз титуллар ҳақида гапирмаймиз. Мен ҳозир бундай саволларга жавоб беришга тайёр эмасман.

Титуллар ҳақида гапиришдан аввал ўйинни яхшилаш керак. Охирги ўйинларимиздаги натижалардан кейин чемпионлик учун имкониятлар камайди. Вазият жуда қийин ва олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. «Манчестер Сити» ютқазди, «Тоттенҳэм» ҳам очкосиз қолди. Бу лигада исталган ўйинда сюрприз тайёрлаб туришади», – дейди у.

Венгер: «Бизни жон-жаҳдингиз билан танқид қилманг, ахир жон сақлаб қолиш учун эмас, юқори ўринлар учун курашаямиз»