2 март кунидан бери Фужайра шаҳрида қаттиқ ёмғир қуйиши ва момақалдироқлар туфайли сув тошқинлари содир бўлмоқда.

“Уммон денгизи ва БАА шарқий қирғоғининг устида ҳосил бўлган булутлар ёғингарчиликка сабаб бўлмоқда”, - дея ноқулай об-ҳаво ҳақида огоҳлантиради БАА Метеорология ва сейсмология миллий маркази.

Ёғингарчиликлар пайшанба тонгигача давом этиб, Ҳор Факкан (Khor Fakkan), Дибба (Dibba) ва Масафи (Masafi) шаҳарларида сув кўпайганлиги туфайли вақтинчалик йўллар беркитилган.